Фан-техника | 17:38 / 01.07.2017
19801
1 дақиқада ўқилади

Аккумуляторсиз ишлайдиган мобиль телефон ишлаб чиқилди

Сиэтлдаги Вашингтон университетининг мутахассис Вамси Таллай бошчилигидаги тадқиқотчилари атроф-муҳит энергияси ҳисобидан ишлаши мумкин бўлган телефон нусхасини яратишди. Бу ҳақда Phone Arena ёзмоқда.

«Уяли алоқа телефони – бу энг фойдали нарсалардан бири. Тасаввур қилинг, сиз ҳаттоки телефон аккумулятори ўтирган бўлса ҳам, қўнғироқ қилиш ва хабарлар жўнатишингиз мумкин», - дея таъкидлаб ўтди тадқиқот лабораторияси раҳбари Жошуа Смит.

Олимлар энергия сарфлашни камайтириш учун овозни аналогли узатишдан фойдаланишди, шунингдек, қурилма қисмларини махсус қайтадан ўзгартиришди. Бундан ташқари, тадқиқотчилар нур таратувчидан фойдаланишган, у радиотўлқинлардан вақти-вақти билан фаоллашади. Бунинг эвазига уяли алоқа миноралари гаджет учун ўзига хос энергия манбаси бўлиши мумкин.

Нусха ҳозирча бир неча тугмача ва нур диодли индикатор билан жиҳозланган. Яқин орада қурилмага E-ink-дисплей ўрнатилади. Янгилик бозорда қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид