Жаҳон | 16:05 / 11.07.2017
5760
1 дақиқада ўқилади

Amnesty International Мўсулдаги жиноятларни тергов қилишга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ташкилот Amnesty International Ироқнинг Мўсул шаҳрида тинч аҳолига қарши амалга оширилган жиноятларни мустақил тергов қилишга чақирди.

«Мустақил комиссияни таъсис этиш лозим, у халқаро ҳуқуқ бузилганига доир аниқ исботларга эга ҳолатларни адолатли терговдан ўтказиш, ҳамда унинг натижаларини кафолатлаши мумкин эди», - дейилади ташкилот ҳисоботида.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, Ироқ ҳукумати кучлари ва ИШИД билан кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги коалиция Мўсулда «қатор шафқатсиз ва қонунга зид ҳужумларни уюштирган». Хусусан, иддао этилишича, жангларда портловчи хусусиятга эга қуролдан фойдаланилган.

Amnesty’дан таъкидлашларича, Мўсул учун жанглар шаҳарда гуманитар фалокатга олиб келган.

Мавзуга оид