Жаҳон | 23:41 / 12.07.2017
7396
1 дақиқада ўқилади

Бразилиянинг собиқ президенти коррупция учун 9,5 йилга қамалди

Фото: epa/vostock-photo

Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва 12 июлда коррупция учун 9,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Globo телерадиокомпанияси хабар берган. 
 
Маълумотларга кўра, бу ҳукмни Куритиба шаҳри федерал суди судьяси Сержиу Мору чиқарган. У собиқ президентни "пассив коррупция ва пул ювиш" ҳолатлари бўйича айбдор деб топган. Таъкидланишича, Бразилия тарихида биринчи маротаба собиқ президент коррупцияда айбланиб панжара ортига жўнатилмоқда. 

Мавзуга оид