Ўзбекистон | 11:20 / 17.07.2017
13312
2 дақиқада ўқилади

Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун суҳбатдан ўтказилди

Жорий йилнинг 12 июль куни Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун келишилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича  давлат қўмитаси юридик хизмати бошлиғи лавозимига Шерали Раҳманов ва юрисконсульт лавозимига Амриддин Омонтурдиев, Давлат статистика қўмитаси юрисконсульти лавозимига Умид Базарбаев, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази юрисконсульти лавозимига Худоёр Машарипов, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа юрисконсульти лавозимига Сайёра Узакова, “Ўзагросуғурта” АЖ юрисконсульти лавозимига Умурзоқали Бердиев, “Ўзбекэнерго” АЖ юрисконсульти лавозимига Аъзам Мубараков, Хоразм вилояти ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи лавозимига Рустам Атажанов, Навоий вилояти ҳокимлиги бош юрисконсульти лавозимига Фарҳод Казаковни тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида  суҳбатдан ўтказилди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек, иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган, деб топилди.

Мавзуга оид