Ўзбекистон | 18:54 / 25.10.2024
34118
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди

Rolls-Royce Cullinan энг қиммат нархга сотилди, 124 йил олдин ишлаб чиқарилган Daimler-Benz энг антиквар автомобил бўлди.

Rolls-Royce Cullinan

Шу йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4 миллиондан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, энг кўп расмийлаштирилган ҳужжат — эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини тасарруф этиш бўйича розилик аризаси.

Шу билан бирга, автомобиллар олди-сотдиси билан боғлиқ маълумотлар ҳам очиқланди.

Жумладан, Rolls-Royce Cullinan автомобили энг қиммат нархга — 6 миллиард 319 миллион сўмга сотилган.

Энг антиквар (нодир) транспорт воситаси сифатида 1900 йилда ишлаб чиқарилган Daimler-Benz 15 миллион сўмга сотилган.

Мавзуга оид