Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Энг хавфлилари – субкомпакт ва спорт автомобиллари. Бундай автомобилларда ўлим эҳтимоли бошқаларга қараганда икки баробар юқори.
iSeeCars мутахассислари бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, ҳалокатли фалокатга учраш эҳтимоли икки баравар юқори бўлган моделларни аниқлади.
Энг хавфли автомобиллар бешталигига Hyundai Venue, Chevrolet Corvette, Mitsubishi Mirage, Porsche 911 ва Honda CR-V Hybrid кирди. Уларнинг ўлим даражаси автомобиллар бўйича ўртача кўрсаткичдан деярли беш баравар юқори.
Tesla компаниясининг иккита модели — Model Y ва Model S ҳайдовчиларга ёрдам беришнинг илғор технологияларига эга бўлганига қарамай, энг хавфли автомобиллар рўйхатига кирди.
Брендлар орасида Tesla энг юқори ўлим даражасига эга, ундан кейинги ўринларни Kia, Buick, Dodge ва Hyundai эгаллаб турибди.
Ихчам ва кичик ўлчамдаги автомобиллар ўлим даражасининг энг юқори кўрсаткичларига эга — ҳар бир миллиард миля учун 3,6 ўлим.
Катта ўлчамли моделлар энг паст ўлим даражасига эга, ҳар бир миллиард милга 2,0 ўлим.
Топ-10 энг хавфли автомобиллар (ҳар миллиард милга ўлимлар сони):
1. Hyundai Venue — 13.9
2. Chevrolet Corvette — 13.6
3. Mitsubishi Mirage — 13.6
4. Porsche 911 — 13.2
5. Honda CR-V Hybrid — 13.2
6. Tesla Model Y — 10.6
7. Mitsubishi Mirage G4 — 10.1
8. Buick Encore GX — 9.8
9. Kia Forte — 8.1
10. Buick Envision — 8.0
iSeeCars рейтингни тузишда АҚШ ўлимлар таҳлили тизими (FARS) маълумотларидан фойдаланган. Таҳлил фақат 2017 – 2022 йиллар оралиғидаги авариялар иштирокчиси бўлган ва 2018 - 2022 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларни ўз ичига олган.
Мавзуга оид
17:38
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
11:25
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024