Дунёдаги биринчи лазер қуроли синовига доир видео намойиш этилди
Форс кўрфазида хизмат вазифасини ўтаётган америкалик ҳарбийлар лазер қуролининг навбатдаги синовини ўтказди. Қурол ёрдамида учувчисиз учар қурилма (УУҚ) уриб туширилди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.
Телеканалга кўра, лазер қуроли Ponce десант кемасига ўрнатилган. CNN ўз сайтида синовдан айрим лавҳаларни намойиш этган. Хусусан, лазер ёрдамида сузиб кетаётган кема бортидаги унча катта бўлмаган жиҳозларни нишонга олиш ҳолатлари акс этган. CNN телеканалининг уқдиришича, гап "дунёдаги биринчи фаол лазер қуроли" ҳақида бормоқда.
Америка ҳарбий-денгиз кучлари капитани Кристофер Уэллнинг қайд этишича, лазер қуролидан отилганда ўқотар қуролга қараганда нишонга тегиш аниқлиги ошади. Унинг айтишича, синалган қурилма "универсал бўлиб, турли нишонларга қарши қўлланилиши мумкин".
CNN сўроққа тутган ҳарбий хизматчиларнинг сўзларига кўра, об-ҳаво шароити лазер қуроли самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. У узоқ масофалардаги тез ҳаракатланаётган нишонларни ҳам ура олади. Ҳарбийларнинг айтишича, қуролдан чиқадиган лазер нури шовқинсиз ва инсонга кўринмайди.
Телеканал маълумотларига қараганда, лазер қуроли тахминан 40 млн доллар атрофида туради. Бир марта ўқ узиш эса 1 долларга айланади. Унга 3 киши хизмат кўрсатади. Лавҳада таъкидланишича, АҚШ ҲДК айни вақтда ракеталарни ҳавода уриб тушира оладиган лазер қуроли устида иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024