Жаҳон | 22:11 / 24.07.2017
5451
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Нью-Йоркнинг собиқ мэри АҚШ бош прокурори этиб тайинланиши мумкин

Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани АҚШ бош прокурори этиб тайинланиши мумкин. Бунга эса АҚШ президенти Дональд Трамп ходимларни алмаштириш ҳақида ўйлаётгани сабабдир. Бу ҳақда номи ошкор қилинмаган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Axios маълум қилган.

Айни вақтда бош прокурор лавозимини Жефф Сешнс эгалламоқда.

"Президент Трамп бош прокурор Жефф Сешнсдан кўнгли тўлмаган ва Рудольф Жулианини адлия вазири этиб тайинлаш имкониятини кўра бошлади", дейилган хабарда.

Шунингдек, таъкидланишича, Трамп Жулианини бош прокурор этиб тайинлаш фикри ҳақида "юзма-юз суҳбатлар" чоғида маълум қилган. 

Аввалроқ ОАВ Трамп Сешнсни бош прокурор этиб тайинлаганидан афсусдалигини маълум қилганди. Трамп The New York Times нашрига берган 50 дақиқалик интервьюсида Сешнс Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашувини тергов қилишда ўзини бундай тутишини билганда, уни ҳеч қачон бу лавозимга тайинламаган бўлиши ҳақида айтиб ўтган. Трамп бу вазиятда Сешнснинг хатти-ҳаракатларини президентга нисбатан "адолатсиз" деб атаган.

"Жефф Сешнс бу ишга рози бўлди, бу ишни олди, энди эса ўзини олиб қочмоқда, бу эса ростини айтса, президентга нисбатан жуда адолатсизликдир", деб айтган Трамп президент деганда ўзини назарда тутиб. "Бу ишга рози бўлиб, кейин ундан ўзини олиб қочишнинг нима кераги бор? Агар мен буни унинг тайинловигача билганимда, унда "Раҳмат Жефф, бироқ мен сени ишга олмайман" деган бўлардим. Бу у томондан адолатсизликдир", деб қўшимча қилган Трампр.

Bloomberg нашри маълумотларига кўра, Сешнс президент томондан унга билдирилган кескин танқидга қарамай, ўз лавозимидан кетмоқчи эмас.

Мавзуга оид