Жаҳон | 23:21 / 27.07.2017
9312
1 дақиқада ўқилади

Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди

фото: AP Photo / Pablo Martinez Monsivais

WikiLeaks портали 27 июлда Vault 7 лойиҳаси доирасида Марказий разведка бошқармасининг навбатдаги махфий ҳужжатларини чоп этди. Янги пакетда бошқарма томонидан қўлланган кибержосуслик воситаларининг ишлаши таърифланган.

Дастурлар Imperial лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Улардан бири Achilles дастури бўлиб, у хакерларга операцион тизим диски образига кириш имконини беради. Иккинчи восита Aeris деб номланган бўлиб, компьютердан маълумотларни чиқариш учун мўлжалланган. Учинчи дастур SeaPea эса бузиб кирилган компьютердан маълумотлар узатиладиган уланишларни яшириш учун хизмат қилади.

WikiLeaks МРБ ҳужжатларининг биринчи қисмини 7 март куни чоп этган. Ўшанда бу мақолалар бошқарманинг махфий ҳужжатларининг энг йирик сизиб чиқиши бўлиши айтилганди. Бу махфий ҳужжатлар МРБнинг Лэнглидаги бош қароргоҳида жойлашган, киберразведка марказининг ички тармоғида сақланган 8,7 мингдан кўпроқ ҳужжат ва файлларни ўз ичига олади.

Мавзуга оид