Ўзбекистон | 16:30 / 01.08.2017
25208
1 дақиқада ўқилади

«АрМИ—2017» халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон разведкачилари 2-ўринда кетмоқда

Россиянинг Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтаётган «АрМИ—2017» халқаро армия ўйинларида олти мамлакат жамоалари орасида Ўзбекистон разведкачилари иккинчи ўринда кетмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар берган.

Россия ОАВларида тарқатилган хабарларга кўра, айни пайтда мусобақада Россия жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистондан кейинги поғонани эса Беларусь термаси эгаллаган.

Мусобақанинг биринчи босқичида ҳарбийлар Ми-8 вертолётидан ўрмон ичига десант қилиниб, асбобларсиз керакли йўналишни аниқлаши ва 15 километр масофага тез юриб етиб олишлари керак эди.

«АрМИ—2017» халқаро ўйинлари доирасида бўлиб ўтаётган «Аълочи разведкачилар» беллашувида Ўзбекистон ҳарбийлар жамоасига Арманистон, Беларусь, Зимбабве, Қозоғистон, Хитой ва Россия жамоалари рақиблик қилмоқда.

Мавзуга оид