Жаҳон | 07:30 / 02.08.2017
5883
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби Манила, Бангкок ва Куала-Лумпурга йўл олмоқда

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон шу ҳафта охирида Шимолий Кореянинг ракета-ядровий муаммосини ҳал қилиш ва бошқа минтақавий масалаларни халқаро ва икки томонлама форматда муҳокама қилиш учун Манила, Бангкок ва Куала-Лумпурга йўл олади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Хезер Науэрт маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Тиллерсон бу сафарда 5-9 август кунлари бўлади. У Манилада АСЕАНнинг хавфсизлик бўйича минтақавий анжуманида, Шарқий Осиё саммитининг вазирлик йиғилишида ва бошқа кўп ва икки томонлама музокараларда иштирок этади. 

“Бу учрашувлар вақтида Тиллерсон ҳамкасблари билан учрашиб, барча масалаларни, жумладан Корея яриморолини қуролсизлантириш, денгизда хавфсизликни таъминлаш ва террорчиликка қарши курашни муҳокама қилади», деб айтди Науэрт. Унинг айтишича, Тиллерсоннинг Таиланд ва Малайзияга сафари асосан икки томонлама масалаларга бағишланади. 

Мавзуга оид