Жамият | 10:43 / 06.08.2017
19487
2 дақиқада ўқилади

Темир йўл қурилиши натижасида боғларга етказилган зарарни ким тўлайди?

САВОЛ: 2013–2016 йилларда «Ангрен–Поп» темир йўл қурилиши туфайли ҳозирда менга тегишли бўлган боғ батамом қуриб, нес-нобуд бўлиб аянчли аҳволга келиб қолди. Ариқ йўлларини йўқотиб ташлашган. Бир неча мутассади ташкилотларга мурожаат билан чиқдим — ҳеч ким етказилган зарарни қоплашни бўйнига олмаяпти. Шу масалада маслаҳат берсангиз: қандай йўл тутишим керак?

(Саволни йўллаган фуқаронинг исм-фамилияси ва қайси вилоятда истиқомат қилиши маълум қилинмаган).

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 июлдаги «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўл йўналишини қурилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 1985-сонли қарорининг 10-бандига мувофиқ, етказилган зарарни қоплаш масаласи Тошкент вилояти ҳамда Наманган вилояти ҳокимликларига юклатилганлигини маълум қиламиз.

Саволга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юридик бошқармасининг юрисконсульти Азамат Оллаберганов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Мавзуга оид