Жаҳон | 18:36 / 07.08.2017
10777
2 дақиқада ўқилади

Французлар «Биринчи хоним» мақомини тан олмоқчи эмас

Фото: © РИА Новости

Франция президенти Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижит Макронга расмий мамлакатнинг «биринчи хоним»и мақомини беришга уриниш катта эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ҳозиргача 200 мингдан ортиқ кишилар имзо чеккан петиция ҳужжатида «биринчи хоним»га ҳеч қандай сиёсий мақом берилмаслиги ва бюджетдан маблағлар ажратилмаслиги каби ғоялар илгари сурилади. Дунё мамлакатлари тажрибасида ҳам шундай: the First Lady расман тан олинган давлат лавозими эмас, шунингдек, бу мақом ортида ҳеч қандай имтиёз ва эркинликлар турмайди.

Макрон бу ҳақдаги фикрини сайловолди тарғиботи сўзлаган нутқи давомида айтиб ўтган эди: «Агар сиз президент этиб сайлансангиз, сиз ҳаёт кечираётган инсонинг мақоми муҳим, у ҳам ижтимоий ҳаётда долзарб роль ўйнайди».

Франция қонунчилигига кўра, президент аёлининг мақоми ва унга ажратиладиган маблағлар ҳеч қайси норматив ҳужжат билан тартибга солинмаган. Мамлакат парламенти ҳисоб палатаси 2014 йилнинг ўзида Елисей саройи томонидан биринчи хоним учун 450 минг евро ортиқ маблағлар ажратилгани ҳақида маълумот берган.

Петицияни ташкил этган жамоат арбоби Тьерри Поль Валеттнинг айтишича, мамлакат мудофаа харажатлари қисқартирилиб, парламентарий оила аъзоларининг ишга ёлланиши ман этилган бир пайтда бундай бошбошдоқликка йўл қўйиб бўлмайди.

Мавзуга оид