Ўзбекистон | 11:59 / 10.08.2017
21029
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида раҳбар ўзгарди

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги раҳбари Маматқул Ҳазратқулов лавозимини тарк этди. «Кун» манбаси хабар беришича, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ишга ўтган. У девонда ОАВ секторига мудирлик қилади.

9 август кунги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев Ҳазратқулов фаолиятига яхши баҳо берган, у ҳақида илиқ фикрлар билдирганди.

Унинг ўрнига энди ёзувчи ва журналист Абдусаид Кўчимов ЎзАга раҳбарлик қилади. Бугунги мажлисда у жамоага таништирилган.

Абдусаид Кўчимов 1951 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У 1972 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

Муқаддам Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари (1992-96), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида Ахборот маркази раҳбари (1996-97), Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси (1997-2005), «Тошкент» телерадиоканали бош директори (2005-06) бўлиб ишлаган. У 2006 йилдан шу вақтгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир сифатида фаолият кўрсатаётганди.

Мавзуга оид