Жамият | 12:00 / 14.08.2017
20803
1 дақиқада ўқилади

Саратон касали ривожланиш эҳтимолига таъсир кўрсатувчи 7 омил

Британия тиббиёт нашриётларидан бирининг ходимлари инсон организмида хавфли онкологик касалликни келтириб чиқарувчи етти асосий омилни санаб ўтишди.

Биринчи, иккинчи ва учинчи омил сифатида тамаки чекиш, алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш ва таркибида зарарли моддалар бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш санаб ўтилган.

Рўйхатда муҳимлиги бўйича улардан кам бўлмаган ва таъсир этувчи омиллар сифатида яна қуйидагилар тилга олинган: қуёш нурлари остида узоқ вақт тобланиш, солярийларга қатнаш ва махсус тармоқларда тез тайёр бўлувчи емакларни истеъмол қилиш.

Бу омиллардан воз кечиш саратон симптомлари ҳосил бўлишини минимум даражага келтиради. Олимлар ошқозон, ичак, жигар ва бошқа органларнинг касалланиши билан оғриётган инсонларда пайдо бўлувчи инфекцион омилни энг муҳим ва хавфли омил, деб ҳисоблашмоқда. 

Зарарли омилларни бартараф этиш — инсон организмида онкологик симптоматиканинг пайдо бўлиш хавфини кескин пасайтиради.

Мавзуга оид