Light | 09:01 / 21.08.2017
8980
1 дақиқада ўқилади

Олимлар кўзи ожизларга Қуёш тутилишини ҳис қилиш имкониятини бердилар

Иллюстратив фото

Олимлар кўзи ожизларга 21 августда содир бўладиган тўлиқ қуёш тутилишини ҳис қилиш имкониятини берадилар. Мутахассислар бу режани амалга ошириш учун ноёб қурилма ихтиро қилдилар. 

Америкалик олимлар африкалик ҳамкасблари билан кўзи ожизликдан азият чекувчилар учун ўзига хос қурилма яратишди. Бу қурилма ёрдамида кўзи ожизлар қуёш тутилишини эшитишлари ва бундан завқ олишлари мумкин бўлади. Янги қурилма ёруғлик даражаси дифференциациясига боғлиқ ҳолда товуш частотаси кучайиши негизида ишлайди. Кўзи ожизлар бу қурилмадан фойдаланиб, қуёш тутилиши жараёнини эшита олишади.

Қуёш гардиши ёпилгани сари қурилма карнайидаги товуш борган сари пасайиб, очилган сари эса кўтарилиб боради. 

21 августда АҚШ ҳудуди узра тўлиқ қуёш тутилиши бўлиб ўтади. У шунчалик яққол бўладики, уни ҳеч қандай махсус қурилмаларсиз кузатиш мумкин бўлади. 

Мавзуга оид