Жаҳон | 23:34 / 21.08.2017
17795
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди

Фото: AFP

Корея яримороли бўлинган вақтдан бери Шимолий Кореяда қолган америкалик ҳарбий Жеймс Дреснок 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Дреснокнинг ўғилларига иқтибос келтирган ҳолда Channel NewsAsia хабар бермоқда.

“Отамиз республика ардоғида бўлди ва партиядан вафот этгунигача фақат муҳаббат ва ғамхўрлик кўрди”, деб айтган Дреснокнинг тўнғич ўғли Тед.  

Дреснок 1960-йилларда Шимолий Кореяга қочиб кетган қочоқлардан бўлган. У америкалик ҳарбий ролида Шимолий Корея ташвиқот фильмларида иштирок этган. Унинг иккала ўғли ҳам болалигидан корейс тилида сўзлашади.

Мавзуга оид