Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди
Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Ҳадийнинг маълум қилишича, Бағдод Курдистон ҳукумати томонидан мустақиллик тўғрисидаги референдумнинг ўтказилишини қонуний, деб тан олмайди. Бу ҳақда «Известия» ёзмоқда.
«Энг аввало шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, ироқлик курдлар 25 сентябрга мўлжаллаган референдум Ироқ ҳукумати томонидан рад этилади. Бу бизнинг конституцияга зиддир», - деди у.
Дипломатнинг таъкидлашича, БМТ нуқтаи назаридан ушбу референдум ноқонуний.
«Бизнинг мурожаат – келинг референдумни бироз тўхтатиб турамиз ва барча муаммоли масалалар бўйича бир фикрга келмагунга қадар мулоқотни давом эттирамиз. Сабаби ҳозир бунинг вақти эмас», - дея хулоса қилди Ҳадий.
Аввалроқ Ироқ Курдистони ҳукумати мустақиллик бўйича референдум санасини ўзгартиришдан бош тортганди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
11:10 / 01.11.2024