Жаҳон | 08:21 / 28.08.2017
9352
1 дақиқада ўқилади

Босфор кўрфазида кема иккига бўлиниб кетди

Фото: CNN Turk

Фото: CNN Turk

27 августда хорижий ОАВ Босфор кўрфазида юк кемасининг фалокатга учрагани ҳақида хабар қилдилар. Аниқланишича, Мўғулистон байроғи остида сузаётган “Леонардо” юк кемаси Истанбулнинг  Сариер тумани яқинида иккига бўлиниб кетган.

Фалокат вақтида 114 метрлик кема бортида 11 киши бўлган. Уларнинг барчаси қуруқликка етказилган. Кеманинг орқа қисми экипажнинг бир қисми билан бирга шатакчи ёрдамида соҳилга олиб чиқилган. Унинг Қора денгизда сузиб юрган иккинчи қисмини олиб чиқиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

Фото: CNN Turk

Мавзуга оид