Спорт | 15:46 / 02.09.2017
31229
1 дақиқада ўқилади

Бекҳэм аср трансферини амалга оширмоқчи

Фото: Спорт Экспресс

Англия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзининг «Майами» жамоасига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатди.

Португалиялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади. Шартнома тугаган вақтда Роналду 36 ёшда бўлади.

Майами шаҳрида ташкил қилинаётган жамоа ҳозирча МЛСда иштирок этмайди. Бекҳэм жамоасининг лигада иштироки клуб учун қуриладиган стадионнинг лойиҳасини тасдиқланиши ва унинг қурилишига рухсат берилишига боғлиқ бўлиб турибди.

Мавзуга оид