Саудия шаҳзодаси Қатар билан алоқаларни тиклаш тарафдори
Италиянинг Черноббио шаҳрида ўтказилаётган Амбросетти Форумида иштирок этган Саудия Арабистони шаҳзодаси Турки ал-Файсал Bloomberg'га интервью берар экан, кўрфаз давлатлари билан муносабатлар ўзгариши масаласига тўхталиб ўтди.
«Барчаси Қатар Олий судининг ваколатида қолган, улар ҳаракат қилиши лозим», дейди амалда расмий лавозимни эгаллаб турмайдиган, мамлакатнинг собиқ разведка бошқармаси бошлиғи.
Жорий йилнинг 5 июнь куни Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларини узишига бир нечта важ кўрсатилганди. Улар қаторида қатарликларнинг халқаро террорчиликни молиялаштириб келгани ҳамда Ислом биродарлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ички сиёсатига аралашгани ҳам бор. 2013-2014 йилларда имзоланган шартномаларга кўра, Қатар дипломатик инқирозларни бартараф этиши ва қардош халқлар билан яхши қўшничилик алоқасини ўрнатиши лозим эди.
Турки ал-Файсал нутқи давомида кўп йиллардан бери совуқлашиб бораётган форс ҳукумати билан вазиятни очиқлаб олишимиз керак, деган фикрни илгари сурди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
18:02 / 19.12.2024