Жамият | 20:00 / 03.09.2017
13455
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистондаги Савицкий музейи янги бинога эга бўлди
Қорақалпоғистонда Савицкий номидаги санъат музейининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари К.Оқилова ва бошқалар сўзга чиқди.
Музей директори Г.Изентаева бинони сифатли қуриб битказишда муносиб ҳисса қўшган барча ташкилотлар, қўли гул қурувчиларга миннатдорлик изҳор этди.
Экспозиция заллари замонавий кўринишдаги бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида жойлашган бўлиб, уларда Россия, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон рассомларининг 500 дан ортиқ ижодий ишлари қўйилган.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024