Жаҳон | 20:20 / 03.09.2017
10222
1 дақиқада ўқилади
Техас штати ҳукумати «Ҳарви» тўфони келтирган зарар миқдорини ҳисоблаб чиқди
Техас штати губернатори Грег Эббот «Ҳарви» тўфони келтирган моддий талафот миқдори 150 млрд доллардан 180 млрд долларгача бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабарида айтилган.
«Бу қўрқинчли офатдан жабрланган кишилар сони ва талафот кўрган майдонлар ҳажми «Катрина» тўфони вақтидагидан кўпроқ. Ўша тўфондан кейин тикланиш учун 120 млрд доллар талаб этилганди», — деган жаноб Эббот.
Бундан аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессдан бу табиий офатдан кеийнги илк тикланиш жараёни учун 7,85 млрд доллар сўраганди.
Охирги хабарларга кўра, тўфон туфайли ҳалок бўлганлар сони 44 кишини ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
17:01 / 07.05.2023
Техасда савдо марказидаги отишма: тўққиз киши ҳалок бўлиб, етти киши яраланди
21:35 / 26.03.2023
Трамп Техасдаги митингда чиқиш қилди ва Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишни ваъда қилди
21:58 / 25.05.2022
Техасдаги оммавий қотиллик. Байден қурол лоббисига қарши курашишга чақирди
10:35 / 22.10.2017