Жаҳон | 18:58 / 04.09.2017
23718
2 дақиқада ўқилади

Грознийдаги роҳингя мусулмонлари бўйича митингда миллиондан ортиқ киши қатнашди 

Фото: РИА Новости/Саид Царнаев

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри марказида миллиондан ортиқ кишилар роҳингя мусулмонларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йиғилди, деб хабар бермоқда РИА Новости Чеченистон ИИВга асосан. Ўн минглаб иштирокчилар республиканинг бошқа туманларидан келишган.

Рамзон Қодиров митингда чиқиш қилиб, Мьянмадаги қонли ҳодисаларни тўхтатишга чақирди. Шунингдек, у айбдорларни жазолаш ва инсониятга қарши жиноятларни тергов қилиш лозимлигини айтди.

Чеченистон раҳбари Мьянмадаги ҳарбийлар ва роҳибларнинг услубларини фашистлар концлагерларидаги назоратчиларнинг ҳаракатига тенглаштирган.

Фото: Московский комсомолец
Фото: Московский комсомолец

"Бу мамлакат ҳукумати бир миллиондан ортиқ роҳингянинг умрига зомин бўлди. Уларнинг уйлари олов домида қолди. Ҳимоясиз одамларни бўлакларга бўлишмоқда, оловда ёқишмоқда, сувда чўктиришмоқда. Болаларни ерга уришмоқда, оловга отишмоқда", - дея қўшимча қилди у.

Фото: Московский комсомолец
Фото: Московский комсомолец

Қодировнинг маълум қилишича, бутунбошли халқ кўп йиллардан бери ҳалокат ёқасида турибди, бироқ ҳеч ким Мьянмага қарши санкциялар киритаётган йўқ, БМТ, бошқа ташкилотлар ва жаҳон матбуоти эса фақатгина “жимжитлик билан кузатмоқда”.

Мавзуга оид