Ўзбекистон | 09:57 / 08.09.2017
6535
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Сиёсий бюро аъзоси бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

2017 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Сзянчжу бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади.

Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4 йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.

Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид