Жаҳон | 11:00 / 12.09.2017
8302
1 дақиқада ўқилади
Хитой: Корея ярим оролида уруш рўй беришига йўл қўймаймиз
ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуаннинг маълум қилишича, Хитой Корея ярим оролида уруш рўй беришига йўл қўймайди.
Бу ҳақда ташқи сиёсат идораси сайтида хабар берилди.
«Корея ярим ороли муаммоси фақатгина тинч йўл билан ҳал этилиши лозим, бу ерда ҳарбий чоралар истисно этилади. Хитой ярим оролда уруш ва алғов-далғовлик рўй беришига ҳеч қачон йўл қўймайди», - дейилади дипломатнинг баёнотида.
Хабарда таъкидланишича, юзага келган инқирозга ечим топиш учун барча манфаатдор томонларнинг ўзаро ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга қарши санкцияларни бир овоздан кучайтиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:32 / 16.12.2024
“Ё депорт бўласан, ё армияга қўшиласан дейишди” – Москвага ўқишга бориб, урушда қатнашган талабага ҳукм ўқилди
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024