Жаҳон | 00:43 / 18.09.2017
25906
1 дақиқада ўқилади

Доминиканалик қизнинг қувватланаётган телефонни қўлига олиши ҳаётига зомин бўлди

Доминиканада яшовчи Йоэльми Эрнандес қувватланаётган телефонни қўлга олиши билан ток уришдан ҳалок бўлди. The Sun нашрининг маълум қилишича, 18 ёшли қиз телефонни қўлига олиши биланоқ ҳалок бўлган.

Воқеа қизнинг онаси кўз ўнгида содир бўлган. Она шифокорларни чақиртирган, бироқ улар қизни жонлантира олишмаган. 

Маълум қилинишича, қиз телефонни қўлига олган вақтда кучланиш сакраши юз берган. Бунинг оқибатида телефоннинг пластик корпуси эриб кетган ва қизни ток урган. 

Мавзуга оид