Apple янги iOS 11 дастурий таъминотини ҳавола қилди
Американинг Apple компанияси iOS 11 дастурий таъминотининг якуний намунасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Сешанба куни дунёдаги iPhone ва iPad фойдаланувчилари ўз қурилмаларига муҳим янгиланиш — iOS 11 ... мобиль дастурий таъминоти ва iPad тарихидаги энг йирик дастурни ўрнатиш имконига эга бўлишди", — дейилади хабарда.
Янгича iPad
Экраннинг қуйи қисмида жойлашган иловалар панели (dock) кўринишини ўзгартириб, компания компьютерларидаги тасвирни ёдга сола бошлади. Apple корпорациясининг ўз изоҳида қайд этишича, панелга жойланган ёки сўнгги ишга туширилган иловани бошқа фаол дастурлардан аввал ишга тушириш мумкин.
Гап икки тартиб хусусида бормоқда. Хусусан, slide over тартибида фойдаланувчи гўёки янги иловага "назар ташлайди", бунда аввалроқ ишга туширилган илова ишлашда давом этади. Яна бир split view тартибида фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида иккита илова билан ишлайди. Split view, шунингдек, Safari браузерида ҳам ишлаш имконини тақдим этади.
Бошқарув пункти ҳам сезиларли ўзгарган (экраннинг қуйи қисмидан чиқарилади). Бундан ташқари, турли иловалар ва созламалар тимсолларидан ташқари ишга туширилган иловалар ҳам акс этади.
AppStore, Siri ва камера
Яна бир янгилик иловалар дўконига доир. AppStore дизайни кескин ўзгаришларга учраган. "Бугун", "Ўйинлар", "Иловалар" каби бўлимлар пайдо бўлди. "Бугун" бўлимида кун иловаси ва ўйини ҳамда мавзуга доир танланмалар таклиф этилади.
Компания, шунингдек, Siri ёрдамчисининг овозини ҳам ўзгартирди. ("Салом, Siri" ибораси билан чақирилади). У табиийроқ ва ифодалироқ бўлгани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, Siri инглизча сўз ва ибораларни хитой, француз, немис, итальян ва испан тилларига таржима қилишни ҳам ўрганди.
Камеранинг "Портрет" тартиби, эндиликда, оптик барқарорлаштиргич, HDR ва True Tone ёритқичини қўллаб-қувватлайди. Барча фото ва видео янги дастурий таъминотда янгича форматларда сақланади ва қурилма хотирасида икки марта камроқ жой эгаллайди. "Камера" иловасида QR-кодлар ва ҳужжатларни сканлаш имконияти тақдим этилган.
Харита, ҳайдовчи тартиби ва қўшимча реаллик
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Apple шу куз мавсумида "Хариталар"га дунёнинг турли шаҳарларидаги йирик савдо марказлари ва аэропортлари, хусусан, Лондондаги Ҳитроу, Амстердам, Лас-Вегас, Лос-Анжелес, Майами, Сан-Хосе ва Филадельфиядаги аэропортларни жойлаштиришни режалаштирган.
iOS11 ДТда "Ҳайдовчини безовта қилманг" тартиби ҳам пайдо бўлди. Уни ишга туширган iPhone эгаси огоҳлантиришларни олмайди. Транспорт воситасини бошқариш чоғида экран ўчиқ ҳолда бўлади. Фойдаланувчи яна iMessage иловасида автожавобни созлаши ҳам мумкин.
Янги ДТга қўшимча реаллик технологияси ҳам киритилган. Бунда қурилма эгаси камера ёрдамида реал ҳаётдан олинган суратга виртуал контентни қўша олади.
Хўш, бу янгиланиш қайси қурилмалар учун?
iOS 11 дастурий таъминотини iPhone 5s ва ундан кейин ишлаб чиқилган қурилмалар, iPad mini 2, 3 ва 4, Air ва Air 2, бешинчи авлод iPad, iPad Pro планшетларининг барча турлари, олтинчи авлод iPod Touch эгалари юклаб олишлари ва фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024