Light | 20:46 / 22.09.2017
80608
4 дақиқада ўқилади

Биз 6та хато туфайли пул йўқотамиз

Фото: Little Hotelier

Сизда пул йўқ бўлишида ким айбдор эканини биласизми? Ҳақиқатан у кимлигини билмоқчи бўлсангиз, ойнага боқинг. Қуйида сиз қўл орасидан бир сиқим қум каби сизиб кетаётган пулни ушлаб қолиш йўллари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

 

1. Режалаштирилмаган харажат

Ҳар ҳолда зарурий харид учун бозор ёки супермаркетга тез-тез ташриф буюрсангиз керак? Эътибор қилганмисиз, эшикдан чиққанингизда умуман хаёлингизда бўлмаган нарсаларга тўлиб-тошган елим халта қўлингизда пайдо бўлиб қолади. Кўзга кўринган, «балки эҳтиёж бўлиб қолар» қабилида саватча тушган товар ёки буюмлар касса чизиғида сизнинг катта маблағ сарфлаб кетишингизга сабаб бўлади.

Тавсия: Кераксиз ва режалаштирилмаган харажатлардан қочиш учун белгиланган суммадан кўпини ҳамёнда олиб юрманг. Агар пластик карточка орқали савдо қилишга одатланган бўлсангиз, ундан ҳар куни маълум миқдорда пулни нақдлаштиришга ўрганинг.

2. Талабдан ортиқча харидлар

Кишилар харид қилмоқчи бўлган нарсаларини баъзан талабдан ортиқ сотиб олишга ўрганиб қолади. Масалан, зарурияти йўқ бўлган оёқ кийим узоқ пайтгача «эгасиз» қолиб кетиши мумкин. Умуман айтганда, ўзининг қиймати бўйича хизмат қилмайди. Бундай мантиқ озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ҳам қўлланилади, чунки кўпчилик очлик ҳолатида ортиқча харид қилиб юборади, аммо уларни ҳаммасини бирданига еб қўя олмайди.

Тавсия: Бундан аввал харид қилинган товар ва буюмларингизни яна бир марта кўздан кечиринг. Улардан яроқли ва «унутилганларга» яна ҳаёт бахш этишингиз мумкин.

3. Даромадларни йиғиб боришнинг нотўғри йўли

Ёшлигимиздан қолган бир одатга кўра, катталар берган нақд пулни йиғиб бориш учун махсус қутига ташланарди. Аммо бу ҳаракатларнинг охири бор ва самарадорлиги юқори эмас. Умуман уй шароитида, анъанавий тарзда пул йиғишнинг ўзи фойдасиз.

Тавсия: Пул йиғмоқчи бўлсангиз, уни нимага сарфлашингизни аниқлаб олинг ва кредит асосида ҳозироқ сотиб олинг. Эндиликда пул йиғиб боришга, албатта, мажбурсиз.

4. Пул бўлса чангалда шўрва

Ушбу шиор асосида иш фаолиятини тартибга солувчи инсон учун кўп пулни сарфлаш муаммо эмас. Негаки, у пулни кўпроқ сарфлаши эвазига вақт ва кучдан ютиб қолмоқда. Катта харидларни амалга ошириб, бир қанча қадамлардан сўнг янада арзонроқ нархдаги таклифни кўриб қолган инсончи?

Тавсия: Ҳар қандай катта харидни қилишдан аввал шошилманг, энг мақбул таклифни қидиринг.

5. Иккитасининг нархига уч дона харид қилинг

Савдо шохобчаларда мавжуд, кишини ўзига тез жалб этувчи акция ёзувлари ҳақиқатан сизнинг фойдангизни кўзлаётгандек. Аммо ўйлаб қаралса, фойда сотувчининг ўзида қолади. Гап нечта сотиб олаётганингиз ва қиймати ҳақида кетар экан, сизнинг талабингиздан ошиқча эмасми, нарх-наво барибир битта қийматга бориб тақалмаяптими, эътибор қилинг.

Тавсия: Акциянинг баландпарвоз шиорларига берилишдан аввал, сизга ошиқча маҳсулот керакми? Шу ҳақда ўйланг.

6. Арзон шўрва татимас

Сиз бозор бўйлаб энг мақбул таклифни қидириб, фақат арзон товарга учиб кетманг. Сифатсиз, арзон маҳсулот уни қайта-қайта сотиб олишга мажбур қилади.

Тавсия: Ўзингиз яхши тушунмаган қоида бўйича ўйнаманг. Мутахассис тавсиясига иш кўриб, харидни амалга оширинг.

Мавзуга оид