Фан-техника | 09:15 / 09.10.2017
16983
3 дақиқада ўқилади

«UZDIGITAL TV» рақамли телевиденияси энди Навоий вилоятида

Фото: UZDIGITAL TV

Юқори сифатли ва барқарор тасвир бу ҳақиқат! Рақамли телевидение Ўзбекистоннинг нафақат пойтахтида мавжуд, энди 6 октябрдан бошлаб Навоий шаҳрида сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси, рақамли телевидение мухлислари учун Ислом Каримов кўчаси 3-а уй манзили бўйича ўз эшикларини очди.

Навоий шаҳридаги офиснинг ишга туширилиши билан ҳудудий офислар тармоғи ортиб боришдан тўхтаб қолмайди, компания абонентларга қулайлик яратиш мақсадида бутун Республика бўйлаб кенгайишни режалаштирган. Олдинда Республиканинг бошқа вилоятларида ҳам абонентларга хизмат кўрсатиш офисларини очиш режалари турибди, навбатда Қарши ва Бухоро шаҳарларида «UZDIGITAL TV» офислари очилиши режалаштирилган.

Фото: UZDIGITAL TV

«UZDIGITAL TV» МЧЖ бугунги кунда Ўзбекистондаги етакчи рақамли телевидение провайдери ҳисобланади. Телеканаллар пакетида 65та телеканал мавжуд: 21 миллий ва 44 хорижий телеканал. Ҳозирда сотув ва абонентларга ҳизмат кўрсатиш офислари Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида фаолият юритмоқда. Ҳудудий офисларнинг бундай кенгайиши компаниянинг бутун Ўзбекистон бўйлаб абонентларининг қулайлиги борасида қайғураётганидан далолат беради.

Фото: UZDIGITAL TV

Компанияда 24 соат давомида абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати (Call – марказ) йўлга қўйилган. Абонентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида мобил алоқа воситалари учун «UZDIGITAL TV» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида ўз хизматлар пакетингизни бошқаришингиз мумкин: доимо ўз балансингиз ҳақида маълумотга эга бўлиш, шу билан бирга электрон кўрсатувлар дастури (EPG) нинг ёдга солиш функциясидан фойдаланиб, севимли кўрсатувларингизни ўтказиб юбормаслик имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, хизматлар пакетини телеграм-БОТ ёки www.uzdtv.uz сайтида шахсий кабинет орқали ҳам бошқаришингиз мумкин.

Фото: UZDIGITAL TV

Бундан ташқари, абонентлар ҳафтада 7 кун, 24 соат давомида ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.

«UZDIGITAL TV» компапниясининг фаолияти тамойили ҳар бир мижоз талабига индивидуал ёндашув ва ҳар бир мижоз учун максимал қулайлик яратишга асосланади!

Компания хизматлари учун тўловларни PAYNET, CLICK, UZCARD, PayMe, U-PAY, MBANK, Woy-wo тўлов тизимлари, шунингдек, «Алоқа Банк», «Ипак Йули Банки» ва «Ипотека Банк» орқали амалга ошириш мумкин.

Давоми бор...

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид