«Мухолифатни таъқиб қилиш тўхтатилиши керак» - HRW Душанбега чақириқ билан чиқди
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан Европа Иттифоқи ва Тожикистон инсон ҳуқуқлари бўйича ҳар йилги мулоқотининг тўққизинчи раундида иштирок этади. Бу ҳақда ЕИ махсус вакилининг Брюсселдаги офиси 10 октябрь куни хабар берган.
Мулоқотнинг навбатдаги раунди Душанбе шаҳрида 12 октябрь куни бўлиб ўтади. Ҳар йилги юқори даражадаги мулоқот арафасида Human Rights Watch (HRW) халқаро нодавлат ташкилоти Европа Иттифоқини мухолифат тарафдорларини таъқиб қилишни тўхтатиш учун Тожикистон ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.
HRW’нинг Марказий Осиё бўйича офиси раҳбари Стив Свердлов 10 октябрь куни Брюссель ва Душанбе ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича олий даражадаги мулоқот ўтган йилнинг ёзида бўлиб ўтгани ҳақида маълум қилди. Ўшанда Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи давлатнинг Советлар Иттифоқи давридан кейинги бутун тарихи ичида энг ёмони бўлган.
Унинг эслатишича, мулоқотдан бир ҳафта олдин мамлакат Олий суди Тожикистонда тақиқланган Исломий уйғониш партияси раисининг ўринбосарлари Саидумар Ҳусайни ва Маҳмадали Ҳайитни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Партия сиёсий кенгашининг бошқа аъзолари ва фаоллари ҳам узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
Стив Свердлов ЕИга қилган мурожаатида узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум қилинган адвокатлар Шуҳрат Қудратов, Бузургмеҳр Ёров ва Нуриддин Маҳкамовнинг тақдири ҳақида ҳам ташвиш билдирган. HRW’нинг маълум қилишича, сўнгги икки йил ичида ҳукумат босими туфайли Тожикистондан фуқароларнинг чиқиб кетиши ортган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024