Назарбоев Сочидаги музокаралар якунлари ҳақида гапирди
Қозоғистон президенти Россия Федерациясига амалий ташрифи якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.
«Келажакда иш олиб боришга доир кўплаб режалар белгилаб олинди, мамлакатларимизни рақамлаштириш масаласи бўйича истиқболли йўналишлар аниқланди. Қозоғистон, Россия ва Беларусь ўртасида ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимга эришилди», - деди Қозоғистон президенти.
Нурсултон Назарбоев кейинги йил Қозоғистонда рақамлаштириш масалалари бўйича учрашув ўтказиш режалаштирилаётганини таъкидлади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари германиялик ишбилармонлар билан ўтказилган учрашув натижалари ҳақида сўзлаб берди. Унинг давомида иқтисодиётнинг турли соҳаларида Қозоғистон-Германия муносабатларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилган.
Шунингдек, Қозоғистон президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказилгани муҳим бўлганини таъкидлади. «Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар энг юқори даражада бўлиб турибди. Бойқўнғирдаги дастурни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонга нефть қувурини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун тегишли ишларни амалга ошириш зарур», - деди Нурсултон Назарбоев.
Қозоғистон президентининг таъкидлашича, музокаралар чоғида Евроосиё йўлагини ривожлантириш муносабати билан Қозоғистоннинг транзит-транспорт салоҳиятидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама этилган.
Мавзуга оид
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024