Qualcomm компанияси Хитойда iPhone ишлаб чиқариш тақиқланишини талаб қилмоқда
АҚШнинг чиплар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси интеллектуал мулк бўйича Пекин судига Хитойда iPhone ишлаб чиқарилишини тақиқлаш талаби билан мурожаат қилди. Компания Apple’ни унинг технологияларини ҳақ тўламаган тарзда қўллашда айбламоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Apple Qualcomm томондан яратилган технологияларни қўллаб, уларга пул тўламаяпти", деб айтди Qualcomm матбуот котиби Кристин Тримбл.
Qualcomm’нинг энг таниқли маҳсулотлари Snapdragon сериясидаги процессорлар ҳисобланади. Бу процессорлар замонавий смартфон, планшетларнинг аксариятида ва бошқа қурилмаларда қўлланади. Qualcomm даромадининг анчагина қисми, шунингдек, замонавий телекоммуникация тизимлари асосида ётган ихтиролардан патентларга тўғри келади.
Apple ва Qualcomm ўртасидаги қарама-қаршилик 2017 йил бошида бошланган. Ўшанда Apple Qualcomm‘ни лицензиялашнинг адолатсиз амалиётини қўллаш, чипларга нархларни ҳаддан ташқари ошириш ва бозор етакчиси мақомини суиистеъмол қилишда айблаб, унга қарши аксилмонопол шикоят берган. Шундан кейин кўп ўтмай Apple Qualcomm’га лицензия тўловларини тўламай қўйган.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024