Жаҳон | 13:10 / 15.10.2017
13634
2 дақиқада ўқилади

Олтита янги галактика кашф қилинди

Фото: TahuPedia

Хитой, АҚШ ва Чили астрономлари Катта портлашдан кейин 800 миллион йил ўтиб ҳосил бўлган олтита янги галактикани аниқлашди. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди

Олимларнинг фикрича, бу кашфиёт реионизация даври (Коинот тарихида Катта портлашдан кейинги 550-800 миллион йил кейинги даври)да галактикаларни кузатиш соҳасида янгилик бўлиб, юлдузларнинг шаклланиш жараёнларини ўрганишда ёрдам беради. 

Кашфиёт LAGER лойиҳаси доирасида аниқланган бўлиб, унинг ташаббускорлари - хитойликлар. Тадқиқотчилар Чилида жойлашган телескоплар ёрдамида Катта портлашдан 800 йил кейин шаклланган галактикага 23 номзодни топишга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, олимлар бу вақтга келиб, ионлаштирилган водрод улуши 50 фоизга етган, деган хулосага келишди. 

Кейинги кузатувлар тадқиқот учун қизиқ бўлган олти юлдузлар тизимини саралаб олишга ёрдам берди. 

Катта портлашдан кейин Коинот секин-асталик билан совиб борган, 400 минг йилдан кейин секинлашган электронлар секинлашган протонларга бирикиш имконига эга бўлган ва асрлар бошланган. Бу вақтда юлдузлар ва галактикаларнинг ҳосил бўлиш жараёнлари бошланган. Қоронғу асрлардан кейин эса реионизация жараёни қайд этилган. 

Мавзуга оид