Жаҳон | 20:10 / 19.10.2017
7139
1 дақиқада ўқилади

Airbus A330neo самолёти ўзининг илк парвозини муваффақиятли амалга оширди

Airbus ўзининг A330 оиласига мансуб, янгиланган лайнери A330neo’нинг илк парвозини муваффақиятли амалга оширди. Энди ушбу самолёт Boeing 787 Dreamliner билан рақобатга киришиши керак, деб хабар беради Reuters.

Самолёт бугун Франциянинг Тулуза шаҳри яқинидаги Коломерье аэропортида учиш ва қўнишни амалга оширди.

Кенг фюзелажли, узоқ масофаларга уча оладиган реактив самолёт булутли осмон остида парвоз қилди. Унинг илк парвозини Airbus топ-менежерлари ва самолётнинг двигателларини етказиб берган Британиянинг Rolls Royce компанияси вакиллари кузатишди.

Мавзуга оид