Apple расмий сервисларда таъмирланмаган смартфонларни блокламоқчи
Apple норасмий сервисларда таъмирланган барча қурилмаларини блокламоқчи. Life шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Бир неча йил олдин АҚШда можаро чиқди. Смартфонларнинг бунга алоқаси деярли бўлмаса-да, бевосита алоқаси бор. Муайян ишлаб чиқарувчидан комбайнлар харид қилган фермерлар кутилмаганда қўшимча тўловсиз ва мураккаб техниканинг борт тизимларида ДТни ўз вақтида янгиламай туриб, улардан фойдалана олмаслигини аниқлашди.
Тасаввур қилинг, ширинлик харид қилдингиз, уни энди емоқчи бўлганингизда, ҳозиргина сиздан пулларни санаб олган сотувчи буни сизга тақиқлайди, чунки сиз ширинликни бошқа томондан ейишни бошлагансиз. Худди шундай ҳолат. Бунга кўп мисоллар келтириш мумкин.
Шу тариқа янги капиталистлар умуман олганда капитал ҳукумати пойдеворини - хусусий мулкнинг шартсиз ҳуқуқини бузишади. Смартфоннинг қайси деталларидан, қайси дастурий таъминотдан, қайси заряд манбаидан ва қандай ғилофдан фойдаланган маъқуллигини жуда яхши билувчи Apple ҳам шу йўлдан кетмоқда.
Бир ўйлаб кўринг, сиз шартли равишдагина ўзингизга тегишли бўлган буюмни харид қилишни хоҳлармидингиз? Apple эса барибир сотиб оласиз деб ҳисоблайди. Ҳозирча операцион тизимнинг 11-версиягача янгиланишида Apple ким уларнинг смартфонларидан фойдалана олади-ю, ким тўлиқ фойдаланиш имконига эга бўлмаслиги борасидаги ҳукмни ўзида қолдирди.
Бунинг каршерингга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки сиз ижарага машинага ўтириб, бирйўла автомобиль нархини тўламайсиз, фақат ундан вақтинча фойдаланганлик учун тўлов киритасиз. Смартфон учун эса бирйўла тўлиқ пул тўлайсиз, бироқ у сизга қисман тегишли бўлади. Ҳа, у ёқилади, энергия сарфлайди ва қувватланади, аммо ДТ ишлаб чиқарувчисини нимадир қониқтирмаса, сиз смартфондан умуман фойдалана олмаслигингиз мумкин.
Apple компанияси сиз гаджетни таъмирлашда нооригинал деталларни қўллаган тақдирингизда, ДТдан фойдаланиш имконини чеклаш ҳуқуқини ўзида қолдирмоқда. Google эса, дейлик, эртага Хитойнинг Huawei компанияси билан уришиб қолади - ва уларнинг барча смартфонларини "қовоқ"қа айлантиради.
Биз дастурий таъминот асирларига айланиб қолдик. Ҳозирда барча алоқа операторлари қизиқаётган "интернет буюмлар" корпорацияларга реал вақт режимида сизнинг ҳар бир қадамингизни кузатиш имконини беради.
Албатта, ишда ўтириб ўз музлатгичи билан суҳбатлашиш ёки махсус қурилмаларга кечки овқатни тайёрлашни буюриш яхши. Бироқ бу яқин келажакда нимага олиб келади? Бундай ҳолда ўзимизга ўзимиз тегишли бўламизми ёки фақат бир савдо белгисига мансуб Ariston ва Nestle шартномаларига қарам бўламизми? Бунга эса дастурий таъминотларнинг номувофиқлиги сабаб бўлади.
Бир муддат ошириб юбормаяпманми деб ўйлаб қолдим. Тинчланиш учун бир digital-экспертдан тўғри фикрлаяпманми, аслида шундайми ёки йўқ деб сўрадим. У мени тинчлантиришга шошилди: барчаси сиз ўйлаганингиздан-да баттар. Биотехнологиялар ривожланган сари вазият янада мураккаблашади - нима еб ичишни ҳам сиз учун ҳал қилишади.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024