Жамият | 19:49 / 21.10.2017
110430
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондан 6 метрлик одам сурати топилди

Фото: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттснинг мамлакатда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий «Ақчахан қалъа» эсдалигида археологик тадқиқот ишларини олиб бораётганига йигирма беш йил тўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

– Ҳозир биз профессор Ғ.Хожаниязов билан Ақчахан қалъада археологик ишларни биргаликда олиб бормоқдамиз, – дейди у.

– Қазиш жараёнида қалъа марказидаги шимол коридордан девор расмларини топдик. Бу расмлар ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда ғоят катта ҳажмдаги (6 метр) Зороастризм худоларининг, боғ ва қушларнинг расми тасвирланган. Биз ҳозир ушбу бебаҳо топилмаларни тозалаш, реставрациялаш ишларини олиб бормоқдамиз. Фараз қилишимизча, бу жойда топилмаларнинг давоми бўлиши мумкин. 

Шунингдек, бу жойдан эр кишиларнинг ва отларнинг расмлари ҳам топилди. Қайд этилишича, мутахассислар қазилма ишларини келгуси йилларда ҳам давом эттириш ниятида. Бу борадаги фаолият франциялик Микеле Минарди билан ҳамкорликда Султон Увайс тоғ тизмаларида ҳам олиб борилмоқда.

Мавзуга оид