Жаҳон | 08:00 / 25.10.2017
6442
2 дақиқада ўқилади

Марокаш қироли бир неча вазирни истеъфога чиқарди

Фото: northafricapost.com

Марокаш қироли Муҳаммад VI бир неча вазир ва бир неча юқори лавозимли мансабдор шахсларни Ал-Ҳусайм шаҳрини ривожлантириш бўйича вазифани бажармаганлари учун истеъфога чиқарди. Бу шаҳарда анчадан бери нотинч вазият сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда  North Africa Post нашри маълум қилди

Нашр маълумотларига кўра, қирол ҳисоб палатасининг ҳисоботини олгандан кейин бу қарорни қабул қилган. Ҳисоботда кўп сонли муаммолар ва вазирларнинг масъулиятсизлиги ҳақида сўзланган. Қирол ҳукумат бошлиғидан ўз лавозимларини тарк этаётган вазирлар алмаштирилиши сабабли вазирлар маҳкамасида ўзгаришлар бўлишига тайёрланишни сўраган.  

Маълум қилинишича, истеъфога чиқарилганлар орасида таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва шаҳар сиёсати вазирлари бор.

Ал-Ҳусаймдаги нотинч вазият ўтган йил октябридан сақланиб қолмоқда. Бу ерда маҳаллий балиқчи мусодара қилинган балиқни чиқинди машинасидан олмоқчи бўлганда у томондан босиб юборилган. Балиқчининг ўлими "коррупция ва адолатсизликка" қарши норозиликлар тўлқинини келтириб чиқарган.

Мавзуга оид