«Тошкент-Қошғар» автопойгасига старт берилди
30 октябрь куни «Тошкент - Андижон (Ўзбекистон) - Ўш - Иркештам (Қирғизистон) – Қошғар (Хитой)» йўналиши бўйлаб синов кўринишидаги халқаро автомобиль пойгасига старт берилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегацияларининг раҳбарлари тантанали маъруза қилиб, ушбу йўлак ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш ва Марказий Осиёда юкларни етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартириш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидладилар.
Синов тарзидаги автомобиль пойгасида уч давлатнинг 9 та автотранспорт воситаси иштирок этмоқда. Автокарвоннинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича умумий қатнов масофаси 900 км.ни ташкил этади: Қирғизистон ҳудудидан (Ўш-Иркештам) – 260 км., ХХРнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудидан (Иркештам-Қошғар) – 250 км.
Қулай иқлим шароити ва чегара ўтиш жойларида юзага келиши мумкин бўлган навбатларнинг йўқлигида, йўналиш бўйлаб транзит вақти автокарвоннинг ҳаракатланиш тезлиги ўртача 50-60 км/соатни ташкил этган ҳолда 2 кун давом этади.
Қирғизистондаги Сари-Тош шаҳар типидаги посёлок ва Иркештам довони орқали ўтувчи йўл Фарғона вилоятидан Хитойга энг қисқа автойўл ҳисобланади.
Айни дамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташувлар асосан темир йўл транспорти орқали Қозоғистон-Қирғизистон ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади, бу эса харажатларнинг ортиши ва вақтнинг кўпроқ сарфланишига олиб келади.
Мавзуга оид
08:01
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
16:35 / 23.12.2024