Ўзбекистон | 11:52 / 31.10.2017
64007
1 дақиқада ўқилади

ЎзМТРК собиқ раиси янги лавозимга тайинланди

Фото: Ўзйўлкўкаламзорлаштириш

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3354 қарори билан Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берган.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасига айлантирилди. 

Эслатиб ўтамиз, Хуршид Мирзоҳидов жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбарлигидан кетганди

Мавзуга оид