HTC янги флагман ва бюджет смартфонини намойиш этди
HTC компанияси янги U11+ флагмани ҳамда U11 Life бюджет моделини намойиш этди. Янги смартфонлар сувдан ҳимоя ва Edge Sense нозик қирраларига эга бўлди.
HTC U11+
HTC U11+ флагмани шиша ва металл корпусга эга бўлди. Унинг ўлчамлари U11'никига ўхшаш, бироқ дисплейи жуда катта - 6 дюйм. Бунга экран атрофидаги гардишнинг кичиклиги сабаб эришилди. Шу туфайли бармоқ излари сканери ҳам флагманнинг орқа томонига кўчирилди.
U11+ смартфони корпуси IP68 стандартига мувофиқ ишланган, бу эса унинг чанг-тўзондан тўлиқ ҳимоялангани ва 1 метргача бўлган чуқурликдаги сувда ярим соатдан ортиқ хавфсиз ишлай олишини билдиради.
Смартфон корпуснинг ён қирраларини сиқиш кучини "тушуниш"га қодир - технология Edge Sense деб аталади. Фойдаланувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни, масалан, илова, камера, фонарни ишга туширишни қисқа ёки узоқ сиқишга белгилаб қўйиши мумкин.
U11+ камераси битта ва у 12 Мп'ли. HTC U11+ флагманининг 6 Гб'ли топ-версияси Европада 799 еврога баҳоланади. Сотувлар 20 ноябрга белгиланган.
HTC U11+ хусусиятлари:
- Дисплей: 6 дюйм, QHD (2 880 × 1 440 пиксель);
- Процессор: Snapdragon 835;
- Хотира: 4 ёки 6 Гб оператив ва 64 ёки 128 Гб ички;
- Камера: 12 Мп асосий ва 8 Мп фронтал;
- Аккумулятор: 3 930 мАс.
U11 Life
HTC U11 қаторидаги кенжа модель ўз дизайнини флагмандан олган - металл рамка ва шиша корпус. Шунингдек смартфон Edge Sense нозик қирраларига эга бўлди. Корпус IP67 стандарти бўйича ҳимояланган: у чангдан қўрқмайди, шу билан бирга 1 метрдаги чуқурликдаги сувда ишлай олади.
U11 Life 5,2 дюйм, Full HD диагоналга эга. Асосий ва фронтал камералар 16 Мп'ли - бу флагмандан-да катта, лекин сенсорларининг ўзи арзонроқ.
U11 Life смартфони 8 ядроли Snapdragon 630 процессорида ишлайди. Оператив хотира - 3 ёки 4 Гб, ички хотира эса - 32 ёки 64 Гб. Аккумулятор сиғими - 2600 мАс.
Смартфон нархи - 349 доллар. Шунингдек Android One лойиҳаси доирасида тоза Android'ли, HTC Sense қопламасиз U11 Life модели ҳам пайдо бўлади.
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024