Спорт | 08:25 / 08.11.2017
17966
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ҳакам ўйин вақтида «Манчестер Юнайтед» футболчисини ортда қолдирди

Англиялик 39 ёшли футбол арбитри Энтони Тэйлор «Манчестер Юнайтед» футболчиси Жесси Лингарддан чопқирроқ чиқди. У бу футболчини «қизил иблислар»нинг «Челси»га қарши ўйини вақтида ортда қолдириб кетган.

Бу ҳолат тасвирланган видеода ҳакам ва футболчи бир нуқтада бир вақтда тезлик олгани, аммо мезбонларнинг ўйин охиридаги қарши ҳужумини кузатиш учун тезроқ чопган рефери илгарилаб кетганини кўриш мумкин.

Учрашув Лондон клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Қайд этиш керакки, айни вақтда 24 ёшда бўлган ҳужумчи ўйинга 78-дақиқада захирадан қўшилганди.

Мавзуга оид