Спорт | 10:20 / 09.11.2017
24722
2 дақиқада ўқилади

Рамос Роналду Исконинг голидан хурсанд бўлмаганига муносабат билдирди

«Реал» сардори Серхио Рамос Испания чемпионатининг 11-турида «Лас-Пальмас»га қарши кечган ўйин вақтида Криштиану Роналдунинг ҳаракати бўйича муносабатини билдирди. Португалиялик футболчи ўша ўйинда гол ура олмаган, учинчи гол урилганда Искони пас билан таъминлаганди. Аммо гол урилгач, Роналдунинг юзида хурсандчилик кўринмаган, бу эса турли мунозараларни келтириб чиқарганди.

«Роналду Исконинг голини нишонламагани тўғрисида турли фикрлар юрибди. Мен Криштиануни жуда яхши биламан. Унинг амбициялари менга маълум, у гол ура олмаганида уйга қандай кайфиятда кетишини биламан. Балки, у ўша куни ўзини жуда яхши тутмагани тўғридир. Менга эса ким гол уриши муҳим эмас, Кейлор Навас гол урсин менга деса, жамоа ғалаба қозонса бас. Ҳа, Криштиануда бошқа рол ва мақсадлар бор. Масалан, «Олтин тўп» олиш ёки тўпурар бўлиш. Роналду «Реал»га кўп нарса берган ва биз унинг ҳаракатларидан жаҳл қилмаймиз», — дея Рамоснинг сўзларини келтирган Marca.

Мавзуга оид