Спорт | 07:00 / 12.11.2017
8994
2 дақиқада ўқилади

Марокаш ва Тунис ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

Фото: eurosport

Африка қитъасида жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум бўлди.

«А» гуруҳида Тунис Ливияни қабул қилиб, голсиз дурангни қайд этди. Бу натижа мезбонлар учун ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлди. Энди Тунис ўз тарихида 5-марта мундиалда иштирок этади (1978, 1998, 2002, 2006, 2018).

ЖЧ-2018 саралаши, Африка
«А» гуруҳи

Тунис - Ливия - 0:0

Конго ДР - Гвинея - 3:1
Голлар: Сидибе (61 автогол), Болинги (90+2 пен), Кебано (90+3) - Кейта Жуниор (71)

«С» гуруҳида йўлланма учун Кот Д'Ивуар ва Марокаш баҳс юритишди. Мезбонларни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтирарди. Бироқ, меҳмонлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, рақибни қарши ҳужумларда 2 марта жазолади. Натижада, Марокаш ўз тарихида 5-марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди (1970, 1986, 1994, 1998, 2018).

ЖЧ-2018 саралаши, Африка
«С» гуруҳи

Кот Д'Ивуар - Марокаш - 0:2
Голлар: Дирар (25), Бенатиа (30)

Аввалроқ, Африка қитъасидан Миср, Нигерия ва Сенегал ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлганди.

Мавзуга оид