Жаҳон | 23:45 / 14.11.2017
11898
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбийлар Зимбабве пойтахтини ўраб олди

Фото: Reuters

Зимбабвенинг пойтахти Хараре томон танклар йўл олаётгани қайд қилинди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеони The Independent эълон қилган.  

Гувоҳларнинг айтишича, жанговар машиналар шаҳарга олиб борувчи бир нечта йўлларни тўсиб қўйган. Бундан ташқари, ҳарбийлар кийимидаги одамлар ZBC давлат телекомпаниясининг офисини босиб олишган, эфир тўхтатилган.

Нашрнинг таъкидлашича, мамлакатнинг 93 ёшли раҳбари Роберт Мугабе ўтган ҳафтада вице-президент Эмерсон Мнангагвани истеъфога кетказгандан кейин мамлакатдаги ички сиёсий вазият кескинлашган. 

Мнангагва давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишда гумон қилиниб, ўз лавозимидан четлатилганди.

Мавзуга оид