Ҳаририй Ар-Риёдга нима учун борганини айтди
Ўз истеъфоси ҳақида эълон қилган Ливан бош вазири Саад Ҳаририй жума куни Ливан келажаги ва унинг араб оламидаги ўрнини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонида бўлганини, қолган барча тахминлар эса миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини маълум қилди.
"Мен Саудия Арабистонида Ливан келажаги ва унинг араб оламидаги алоқалари ҳақида муҳокамалар ўтказиш учун бўлдим. Бунга зид келувчи қолган барча тахминлар, менинг ташрифим ёки оиламдаги вазиятга доир гап-сўзлар - бор-йўғи миш-миш", - деб ёзади Ҳаририй ўз Twitter'ида.
4 ноябрь куни Ар-Риёдда бўлган Ҳаририй кутилмаганда ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди. Саудиянинг "Ал-Арабийя" каналида эфирга узатилган нутқида у "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракати ва Эронни Ливан ҳамда араб оламида низо келтириб чиқаришда айблади, шу билан бирга, унга қарши суиқасд уюштирилаётгани тўғрисида маълум қилди.
"Ҳизбуллоҳ" ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Ҳаририйнинг истеъфоси сабабларини Саудия Арабистонидан излаш кераклигини айтди, Эрон ТИВ эса Ҳаририйнинг айбловларини асоссиз деб атади. Насруллоҳ шунингдек Ҳаририйни истеъфога чиқишга мажбур қилишганини ва эҳтимол, Саудияда мажбурлаб ушлаб туришганини айтди.
Мавзуга оид
11:33 / 03.12.2024
Ливан ва Исроил бир-бирини сулҳни бузганликда айблади
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
16:42 / 01.12.2024
Ливандаги сулҳ: «Ҳизбуллоҳ» чегарадан узоқлашиши керак, аммо кейин нима бўлади?
19:07 / 28.11.2024