Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ яна 10 мингдан кўпроқ ҳужжат эълон қилинди
АҚШ миллий архиви АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ Федерал қидирувлар бюросининг яна 10744 та ҳужжатини эълон қилди. Бу ҳақда 17 ноябрда Wbay маълум қилди. Ҳужжатлар мазмуни ҳақида маълумот берилмаган.
Таъкидланишича, 8,3 мингдан кўпроқ ҳужжат тўлиқ ҳолда, 2,4 минги эса матни таҳрирланган ҳолда берилган.
Бу Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларнинг бешинчи эълон қилинишидир. Аввалроқ миллий архив томондан 20,5 мингдан кўпроқ ҳужжат эълон қилинганди.
Кеннеди АҚШни 2,5 йил бошқарган ва 1963 йил 22 ноябрда Далласда отиб ўлдирилган. Расмий версияга кўра, Кеннедини Ли Харви Освальд исмли шахс якка ўзи ўлдирган. Бироқ президентнинг ўлими борасида ҳали ҳам турли тахминлар билдирилади.
Мавзуга оид
12:12 / 29.11.2024
АҚШдаги аср қотиллиги – президент Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
17:05 / 04.08.2024
“Ундан ҳатто президентлар ҳам қўрққан” – ФҚБни ўлгунича бошқарган шахс
21:34 / 26.07.2024
Доналд Трамп суиқасд иши тергови доирасида ФҚБ томонидан сўроқ қилинади
22:01 / 22.11.2023