Фан-техника | 22:40 / 28.11.2017
23764
3 дақиқада ўқилади

UZMOBILE 5G'ни синовдан ўтказмоқда

Фото:UZMOBILE.UZ

"Ўзбектелеком" компанияси филиали - Ўзбекистоннинг UZMOBILE миллий мобил оператори ва мобил Интернет соҳасининг йирик ўйинчиси ZTE Corporation Тошкент шаҳрида Pre5G'нинг лаборатория синовларини тугаллашди. 

Миллий мобил оператори мобил алоқа абонентларининг асосий эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратиб, ZTE билан ҳамкорликда Телекоммуникациялар ва персонал ривожи марказида Pre5G лаборатория синовларини тугаллади. Лойиҳа 4G тармоқларида 5G технологияларидан фойдаланишни ўз ичига олган, 5G технологиялари стандартлашуви ҳозирча охирига етмаган.

Бу - Ўзбекистондаги биринчи Pre5G тести. Лойиҳа оператор тармоқларида тирбандлик билан қандай ишлаш кераклигини тушунишга ёрдам беради. Синовлар соҳанинг 4 × 4 MIMO, 256QAM ва бошқа илғор технологиялари агрегациясини қўллаш орқали ўтказилди. 

Синовлар кенг тарқалган базавий станция мультирежим радиомодули асосида ҳар бир фойдаланувчи учун маълумотларни етказиш тезлиги 1 Гбит/с эканини кўрсатди, бу 4G тармоқларининг узлуксиз ривожланиш жараёнида маълумотлар узатишни кучайтириш талабларига тўлиқ жавоб беради. 

UZMOBILE алоқа тармоқларининг ривожи, шунингдек фойдаланувчи тажрибасини такомиллаштириш билан фаол шуғулланади. Бу эса LTE'дан 5G тармоғигача бўлган эволюцияда муҳим жиҳат ҳисобланади. 

ZTE корпорацияси ўз инновацион ишланмалари ва 3GPP LTE-A PRO стандартларини уйғунлаштириб, 5G тармоқлар концепцияси жорий қилинишининг тезлашишига туртки беради. Бу эса, ўз ўрнида, операторга 4G тармоқларининг босқичма-босқич эволюциясини тўрт йўналишда амалга ошириш имконини беради: тармоқ, интернет буюмлар (IoT)ни, фойдаланувчининг юқори тажрибаси ва булут сервисларни кенгайтириш - шунинг баробарида йўналишни янги бизнес-моделлар ва хизматлар доирасига қаратиш. Бу эса 5G тармоқларига ўтиш силлиқ кечишини кафолатлайди. 

Pre5G концепцияси соҳада юқори эътирофга сазовор бўлди, унинг Pre5G MIMO (Multiple Input Multiple Output) технологияси эса бир неча нуфузли мукофотларга лойиқ кўрилди. ZTE ривожланиш дастурига кўра, Pre5G - 4G'дан 5G'га ўтишда муҳим босқич ҳисобланади. 

UZMOBILE филиалининг техник директори С.Мельниковнинг сўзларига кўра, UZMOBILE миллий оператори ҳозирда мавжуд 2G/3G/4G технологияларини тарғиб қилиш ва мобил технологиялар соҳасида ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришдан ташқари, телекоммуникацион жиҳозларнинг илғор ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда инновацион қарорларни амалга ошириш масалаларида ҳам фаол иш олиб бормоқда.  

Мавзуга оид