Меланья Трампнинг устидан яна кулишди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья яна ижтимоий тармоқларда кулгига қолди. Бу сафар фойдаланувчилар янги йилга тайёргарлик кўраётган Оқ уйнинг ичидаги услуб устидан кулишган. Бу ҳақда Times хабар бермоқда.
Фойдаланувчиларни Меланья Трамп матбуот котиби Стефани Гришэмнинг сурати айниқса ҳайратлантирган. Гришэм қоронғи йўлак фотосуратини эълон қилди, унинг ҳар икки томонида эса пастки қисмидан ёритилган қуруқ шохлар турибди. Интернетда йўлакни «Нарния хроникаси», «Фавн лабиринти» ёки «Ёғду» каби фантастик ва хоррор-фильмлар учун ажойиб декорация сифатида қабул қилишган.
Баъзилар эса декорацияларни АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп томонидан Шукрона куни учун фойдаланилган ноодатий безаклар билан таққослашди.
Мавзуга оид
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
12:27
Ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди: қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди
22:10 / 23.12.2024