Спорт | 00:11 / 01.12.2017
13901
1 дақиқада ўқилади

Футбол терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув қачон бўлиб ўтганини биласизми?

Тарихий учрашув афишаси. Фото: ФИФА

Роппа-роса 145 йил муқаддам, 1872 йил 30 ноябрда футбол терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув бўлиб ўтган. Ўшанда ўртоқлик учрашувида Шотландия ва Англия термалари баҳслашган. Учрашув голсиз дуранг билан якунланган.

Ўша вақтдан то ҳозиргача бу икки терма жамоа ўзаро 115 марта рўбарў келган. Статистикага кўра, ўзаро баҳсларда 48 марта инглизлар, 41 марта шотландлар ғалаба қозонган. Уларнинг охирги учрашуви 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида 2017 йил 10 июнда бўлиб ўтган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

1 декабрда ЖЧ-2018 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Жамоалар саватчаларга ФИФАнинг 2017 йил октябрдаги рейтингига кўра тақсимланганлар. Қизиғи, мусобақага мезбонлик қилувчи Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар орасида энг паст рейтингга эга.

 

Мавзуга оид